Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Украина борасида Россия ТИ вазирига хавотир билдирди


АҚШ Давлат Котиби Ж.Керри (ч) ва Россия ТИ вазири С.Лавров.

АҚШ Давлат Котиби Ж.Керри (ч) ва Россия ТИ вазири С.Лавров.

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри 17 июль куни Украина шарқида уриб туширилган, бортида 298 киши бўлган Малайзияга тегишли йўловчи самолёт қулаган ҳудудда текширув олиб бориш учун халқаро кузатувчиларнинг у ерга чекловсиз киришига рухсат берилиши кераклигини таъкидлади.

Давлат Департаментига кўра, Жон Керри буни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан 19 июль куни телефон орқали сўзлашув пайтида айтган.

Керри Вашингтон қурбонлар жасадлари воқеа жойидан олиб кетилаётгани ва далиллар йўқ қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан “жиддий ташвишда” эканини урғулаган.

Украина ҳукумати мамлакат шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачиларни самолёт қулаган ҳудуддан қурбонлар жасадлари ва самолёт парчаларини олиб кетиш орқали текширув ишларига аралашаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG