Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:37

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш қўмитасига янги раҳбар тайинланди


Даврон Ҳидоятов.
Даврон Ҳидоятов.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 18 июль кунги фармонига мувофиқ Даврон Ҳидоятов Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига янги раис этиб тайинланди.

Бу ҳақда қўмитанинг Интернетдаги расмий сайтида маълум қилинди.

Ҳидоятов шу кунгача юк машиналари ишлаб чиқарадиган JV MAN Auto-Uzbekistan Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг Бош директори лавозимида ишлаб келган.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг олдинги раиси Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон президентининг 8 июль кунги фармони билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланган эди.

XS
SM
MD
LG