Линклар

Исроилнинг Ғазога ҳужумларида ўлган фаластинликлар сони 350 дан ошди


Исроил армиясининг Ғазо Секторидаги амалиётларда қатнашаётган пиёда аскарлари.

Исроил армиясининг Ғазо Секторидаги амалиётларда қатнашаётган пиёда аскарлари.

Фаластинлик шифокорлар ва гувоҳлар Исроил ҳарбийлари Ғазо Секторида олиб бораётган амалиётларни кенгайтиргани натижасида Шижайа шаҳарчасида 20 нафар фаластинлик нобуд бўлганини билдирди.

20 июль куни Исроил армиянинг Ғазодаги ҳужумлари кўлами кенгайганини эълон қилди.

Исроил Ҳамас жанггарилари назорат қилаётган ҳудуддаги тунелларни йўқ қилиш ва Исроилга ракета ҳужумлари уюштирилишига барҳам бериш важи билан Ғазога кўпроқ қўшин жўнатди.

Ҳужумлар боис минглаб фаластинлик Шажайани тарк этмоқда.

Исроил 13 кундан бери Ғазога уюштираётган ҳужумлар оқибатида 350дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди. Уларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир.

Қарама-қаршилик пайтида исроиллик беш аскар ва икки фуқаро ўлган.

XS
SM
MD
LG