Линклар

Давлат божхона қўмитаси ходимлари олтин ва заргарлик буюмлари контрабанда йўли орқали Туркиядан Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олгани иддао қилинди.

12news.uz ахборот агентлигига кўра, пойтахт аэропортида 1,4 килограмм кумуш буюмларни чангюткич ичига яшириб ноқонуний равишда мамлакатга олиб киришга уринган Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро ушлаган.

Туркиядан қайтаётган наманганлик аёл эса 10 миллион сўм қийматидаги тилла тақинчоқларни декларацияда кўрсатмай мамлакатга олиб кираётган пайтда қўлга олинган. Иккала воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

2014 йил биринчи ярмида Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ходимлари бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда 172 та ҳолатда 888 миллион сўмга тенг бўлган (Марказий банк курси бўйича 382 минг доллар) хорижий валютанинг ноқонуний ҳаракатини тўхтатиб қолган.

XS
SM
MD
LG