Линклар

Украина шарқида 17 июль куни уриб туширилган, Малайзияга тегишли “Боинг-777” самолёти бортидаги 298 йўловчидан қарийб 200 нафарининг жасадлари топилди.

Россия ва Украина ахборот агентликлари тарқатган хабарларга кўра, шу пайтгача камида 196 йўловчининг жасади самолёт қулаган ҳудуддан олиб чиқилган, аммо жасадлар қаерда сақланаётгани ҳозирча аниқ эмас.

Рейтерс агентлигининг темирйўл ишчиларига таянган ҳолда хабар қилишича, жасадларнинг бир қисми ҳалокат жойидан 15 километр нарида жойлашган Торез станциясидаги рефрежератор вагонларида сақлаш учун олиб кетилган.

20 июль куни Украинанинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Наталья Бистро ҳукумат идоралари ходимлари ва Россия тарафдори бўлган айирмачилар фожиа рўй берган жойдан 196 жасадни олиб чиққанини, аммо айирмачилар жасадларни номаълум томонга олиб кетганини билдирди.

Россиянинг “Россия-24” телеканали жасадлар Донецк шаҳридаги моргга олиб кетилганини хабар қилди.

XS
SM
MD
LG