Линклар

Айирмачилар Малайзия самолёти "қора қути"лари топилганини иддао қилди


Александр Бородай.

Александр Бородай.

Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилар Malaysia Airlines ширкатига қарашли “Боинг-777” русумидаги йўловчи самолётнинг “қора қути”лаи топилгани ва у Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти расмийларига топширилишини маълум қилди.

Ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилинган Республика Бош вазири Александр Бородай 20 июль куни Донецк шаҳрида матбуот конференцияси ўтказди.

Бородай айирмачилар 17 июль куни уриб туширилгани айтилаётган самолётнинг айрим ашъёлари, жумладан, “қора қути”лар деб тахмин қилинаётган қутилар шаҳарга олиб келинганини айтди.

Сўнгги уч кун давомида айирмачиларнинг бир неча лидерлари самолётнинг битта ёки иккала “қора қути”си топилганини иддао қилиб кейин уни инкор қилган.

XS
SM
MD
LG