Линклар

logo-print

OzodlikOnline: Украина-Россия можароси дунë кўламига кўчдими?


Аксар дунë Малайзия учқичининг Россия назоратидаги кучлар томонидан уриб туширилганига деярли шубҳа қилмаëтир.

Аксар дунë Малайзия учқичининг Россия назоратидаги кучлар томонидан уриб туширилганига деярли шубҳа қилмаëтир.

Дунë ҳали-ҳамон бортида 300 га яқин йўловчи билан 10 минг метр баландликда учаëтган учқичнинг тинч ва мусаффо Европа осмонида атайлаб отилган ракета билан йўқ қилинишидан туғилган шокдан ўнгланадиган эмас. Бу коллектив шокдан сўнг¸ йўловчи учқични нишонга олган террорчиларга нисбатан коллектив жазо бўлажаги қарийб муқаррардек. Сизнингча¸ бу жазо қандай бўлади ва унинг постсовет ҳудуди¸ хусусан¸ Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

Украина ва АҚШ разведка хизматлари¸ 17 июль куни шарқий Украина ҳудудига қулаган Малайзия йўловчи учқичининг мазкур ҳудудни назорат қилаëтган россияпараст айирмачиларга Россия берган Бук-М зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилганига оид аниқ далиллар борлигини айтмоқда.

Бу иддаолар тасдиғини топса¸ аксарияти европаликлар бўлган 298 одам ўлими учун асос жавобгарлик Россия зиммасига тушади ва Ғарб сиëсатчилари огоҳлантираëтган каби¸ бундай ҳаракат жиддий оқибатсиз қолмайди.

Террорчиларни қуроллантириш¸ ҳозирга қадар АҚШ Россияга нисбатан қўллашни режалаëтган кескин жазо чораларига қўшилишга иккиланиб турган ЕИ ҳукуматлари ва жамоатчилиги ëндашувида бурилиш ясаши мумкин.

Ҳозирга қадар асосий савдо шериги ва ëнилғи манбаи бўлиб келган Россия билан муносабатларни¸ Украина можаросига қарамай¸ аввалги шаклда сақлаб қолишга уринаëтган Ҳолландия каби Европа ҳукуматлари¸ қарийб 200 га яқин фуқароси Россия ракетаси зарби билан ўлдирилгани тасдиқланса¸ ўз жамоатчилиги олдида бундай ҳаракатга тегишли жавоб бериш масъулиятида қолади.

Бундай вазиятда¸ Украина президенти Петро Порошенко айтган каби¸ Киев-Москва ўртасидаги можаро икки давлат кўламидан кенгайиб¸ нафақат Европа¸ балки дунë миқëсига кўчиши мумкин.

Россия ва Ғарб ўртасида Украина можароси¸ хусусан¸ Қримнинг Кремль томонидан аннексия қилиниши муносабати билан бошланган сиëсий зиддият¸ Малайзия учқичининг уриб туширилганидан сўнг қай шаклда ривожланиши мумкин?

Россиянинг Ғарб¸ учқич уриб туширилгани исботланса¸ Малайзия каби ривожланган Осиë давлатлари билан кескинлашадиган бу зиддияти¸ Ўзбекистон каби постсовет давлатларининг халқаро муносабатларига қандай таъсир қилади?

Ўзбекистон бу зиддиятда кимнинг тарафида бўлади¸ деб ўйлайсиз? Сизчи?

АҚШ йўловчи учқичини Шотландия устида уриб туширганларга ҳомийлик қилган Қаддафий каби Путин ҳам террорчи гуруҳлар спонсори сифатида халқаро майдондан изоляция қилиниб¸ оғир иқтисодий ва сиëсий зарбага учраса¸ Россиянинг бундай изоляцияси¸ Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтида қандай акс этиши мумкин?

Душанба¸ 21 июль куни эфирга узатилган OzodlikOnlineнинг навбатдаги сонида ушбу мавзу борасида суҳбатлашдик.

Қуйида ушбу эшиттиришни тинглашингиз мумкин:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG