Линклар

Миср президенти 22 чегарачи ўлдирилгани "жавобсиз қолмаслиги"дан огоҳлантирди


Миср Президенти Абдул Фаттоҳ Ал-Сиси.

Миср Президенти Абдул Фаттоҳ Ал-Сиси.

Миср Президенти Абдул Фаттоҳ Ал-Сиси 22 нафар чегарачи қурбон бўлган ҳужум “жавобсиз қолмаслиги”ни таъкидлади.

19 июль куни Ливия билан чегарадаги постга уюштирилган ҳужумда Мисрнинг 22 сарҳадчиси ҳалок бўлган.

20 июль куни сўзлаган президент Ал-Сиси “террорчилар Мисрнинг ҳар бурчагида таг-томири билан йўқ қилиниши”ни урғулади.

Чегарачилар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Хабарларга кўра, 19 июль кунги тўқнашувда ҳужум қилганлардан икки нафари ўлган.

XS
SM
MD
LG