Линклар

Москва ҳокими Собянин пойтахт метросидаги авария сабабини очиқлади


Москва ҳокими Сергей Собяни.

Москва ҳокими Сергей Собяни.

Москва ҳокими Сергей Собянин пойтахт метросидаги авария техник носозлик сабабли эмас, метрополитен хизматининг айрим ходимлари интизомсизлиги боис рўй берганини баён қилди.

15 июль куни Арбатск-Покровск линиясидаги "Парк Победы" ва "Славянский бульвар" станциялари ўртасида учта вагон издан чиқиб кетган.

Авария пайтида 23 киши нобуд бўлган, жароҳат олган ўнлаб йўловчи касалхонага ётқизилган.

Хабарларга кўра, жароҳат олганлардан айримларининг аҳволи оғир.

XS
SM
MD
LG