Линклар

Ўзбекистонда олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш ниҳоясига етди


Гувоҳларнинг қайд этишича, бу йил ҳужжат қабул қилиш кунлари олийгоҳлар ён-атрофи ҳар йилгидан ҳам гавжумроқ бўлган.

Гувоҳларнинг қайд этишича, бу йил ҳужжат қабул қилиш кунлари олийгоҳлар ён-атрофи ҳар йилгидан ҳам гавжумроқ бўлган.

20 июль куни Ўзбекистонда олийгоҳларга ҳужжат қабул қилиш жараёни якунига етди.

Маълумотларга кўра, бу йил Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун 543 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширган. Бу эса мустақиллик йиллари учун рекорд кўрсаткич экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили олийгоҳларга кириш учун 480 минг нафар абитуриент ариза топширган, битта ўринга 8,5 кишидан тўғри келганди.

Бу йил эса олийгоҳларда ҳар бир ўрин учун даъвогарлик қилувчилар сони 9 кишидан (аниқроғи 9,36) ошади.

Бу йил Ўзбекистонда мамлакат президенти қарори билан бакалавриат учун 57 907 та жой ажратилган, ундан 19 120 таси давлат гранти, 37 487 таси эса шартнома асосидаги жойлардир. Шунингдек, магистратура учун ажратилган 5000 та жойнинг 1548 тасини давлат гранти асосида, 3452 тасини эса шартнома асосида тақсимлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда олийгоҳларга кириш учун тест синовлари 1 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG