Линклар

Самарқанд вилоятининг Самарқанд ва Нарпай туманларига янги раҳбарлар тайинланди.

Бу ҳақда Газета.уз сайти Самарқанд вилоят ҳокимияти матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Айтилишича, Самарқанд тумани ҳокими Баҳодир Саъдуллаев ўрнига аввал Оқдарё тумани ҳокимининг биринчи муовини бўлиб ишлаган Ботир Қодиров тайинланган. Баҳодир Юсупов эса Нарпай тумани ҳокими Суюн Раззоқов ўрнини эгаллаган.

Туман ҳокимлари тақдири ҳал қилинган сессияларда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ҳар иккала тумандаги муаммо ва камчиликларни тилга олгани, шунга қарамай, Баҳодир Саъдуллаев ҳам, Суюн Раззоқов ҳам ўз аризасига биноан ишдан кетгани айтилмоқда.

Озодликка WhatsApp орқали боғланган муштарийлардан бири Самарқанд туманига раҳбар этиб тайинланган Ботир Қодиров вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг қариндоши эканини иддао қилди. Бироқ Озодлик бу маълумотни тасдиқловчи бошқа маълумотга эга эмас.

XS
SM
MD
LG