Линклар

logo-print

БМТ бош котиби Ғазо минтақасидаги хунрезликни зудлик билан тўхтатишга чақирди


БМТ бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ бош котиби Бан Ки Мун якшанба куни Ғазо минтақасида ўнлаб фаластинликнинг исроилликлар томонидан “ваҳшийларча” ўлдирилганини қоралади. Бан Ки Муннинг бу ҳақдаги баёноти Қатар пойтахти Дохада янгради.

БМТ бош котиби қарийб икки ҳафтадан буён Ғазода давом этаётган хунрезликни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Маълумотларга кўра, кеча мазкур минтақада фаластинликлардан камида 87 киши нобуд бўлган. Айни пайтда ХАМАС жангарилари билан бўлган якшанба кунги тўқнашувларда 13 нафар исроиллик ҳарбий ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ғазо минтақасида 8 июлдан буён давом этаётган ракета отишув ва тўқнашувларда фаластинликлар орасида қурбон бўлганлар сони 420 кишига, исроилликлар орасида қурбон бўлганлар сони эса 18 кишига етган.

Аввалроқ Ғазода Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ташаббуси билан шифокорлар ярадорлар ва жасадларни олиб чиқиб кетиш имкониятига эга бўлиши учун 20 июль куни ўт очиш вақтинча тўхтатилиши ҳақида эълон қилинганди. Бироқ кеча бу муваққат сулҳга риоя қилингани йўқ.

XS
SM
MD
LG