Линклар

Путин: Малайзия самолёти ҳалокатидан кимлардир фойдаланмоқда


Россия Президенти Владимир Путин баъзи одамларни шарқий Украинада Малайзияга қарашли йўловчи самолётнинг қулаганидан ўз мақсадларида фойдаланаётганликда айблади. Путин кимни назарда тутаётганини аниқлаштирмади.

21 июль куни Москвада қилган чиқишида Путин 298 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳодиса жойига халқаро экспертларнинг киритилиши учун Россия қўлдан келган ишни қилмоқда, дея таъкидлади.

Кремль раҳбари яна Украина ҳукуматини мамлакат шарқидаги сулҳни тугатганликда айблади.

“Биз ишоноч билан айтишимиз мумкинки, агар Украина шарқида 28 июнь куни жанглар қайта бошланмаганида, бу фожиа рўй бермаган бўларди”, деди Путин.

Ҳеч ким “бу фоижиани ғаразли мақсадларда ишлатишга” ҳаққи йўқ, дея қўшимча қилди у.

Путин Ғарб томонидан террорчиларни қўллаб-қувватлаётганликда танқид қилинмоқда.

Кеча АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия “бу айирмачиларни, қўлламоқда, қуроллантирмоқда ва тайёргарликдан ўтказмоқда”, дея баён қилди.

Украина шарқида 17 июль куни уриб туширилган, Малайзияга тегишли “Боинг-777” самолёти бортидаги 298 йўловчидан қарийб 200 нафарининг жасадлари топилди.

XS
SM
MD
LG