Линклар

Украина армияси Донецк шаҳрида айирмачиларга қарши ҳужум бошлади


Донецк темир йўл вокзали атрофида ҳам жанглар бораётгани, портлаш овозлри ва қора тутун чиқаётгани хабар қилинди.

Донецк темир йўл вокзали атрофида ҳам жанглар бораётгани, портлаш овозлри ва қора тутун чиқаётгани хабар қилинди.

Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар етакчиси ҳукумат кучлари Донецк шаҳрида исёнчиларга қарши ҳужум бошлаганини айтмоқда.

Ўзини “Донецк Халқ Республикаси” деб эълон қилган тузилма вакили Сергей Кавтарадзенинг айтишича, Украина армиясининг камида тўртта танки ва зирҳли машинаси шаҳар ичкарисига ёриб киришга уринмоқда.

Шаҳар темир йўл вокзали атрофида ҳам жанглар бораётгани, портлаш овозлри ва қора тутун чиқаётгани хабар қилинди. Шаҳар маркази томон айирмачиларга доир иккита танк кетаётгани ва у ердан одамларнинг қочаётгани тўғрисида ҳам хабарлар келмоқда.

Донецк шаҳар кенгаши одамларни ўз уйларида қолиш ва жанглар рўй бераётган ҳудудларга яқинлашишдан огоҳлантирди.

Украина армияси вакили амалиёт “фаол босқичда” эканини билдириб, бошқа тафсилотларни очиқламади.

XS
SM
MD
LG