Линклар

Ҳолландия экспертлар гуруҳи Украина шарқида самолёт ҳалокатга учраган жойга бориши мумкин


Малайзия самолётининг уриб туширилиши оқибатида 298 одам ҳалок бўлди.

Малайзия самолётининг уриб туширилиши оқибатида 298 одам ҳалок бўлди.

Бугун ҳолландиялик экспертлар гуруҳи шарқий Украинада Малайзия йўловчи самолёти қулаган жойга боришга умид қилмоқда.

17 июль кунги фожиада 192 фуқароси ҳалок бўлган Ҳолландия Бош вазири Марк Рутте экспертлар қурбонлар шахсини аниқлаш ишларида кўмаклашади, дея баён қилди. Ҳукуматнинг “энг устувор вазифаси” қурбонлар жасадларини ватанига қайтаришдир, деди у.

Австралия Бош вазири Тони Эббот ҳодиса рўй берган жой экспертлар тергов ўтказадиган майдондан кўра, кўпроқ “тозалаб қўйилган томорқага” ўхшайди, дея таъкидлади.

20 июль куни россияпараст айирмачилар Малайзия Ҳаво Йўллари учқичи ҳалокатида ҳалок бўлганларга доир 200га яқин жасадини тўртта рефрижираторга солиб қўйди.

Украина Бош вазири ўринбосари Володимир Гройсман жасадлар фожиа жойида 250 километр шимолроқдаги лабораторига олиб борилишини билдирди.

Воқеа рўй берганидан уч кундан ортиқроқ вақт ўтганига қарамасдан, халқаро терговчилар катта ҳудудга сочилиб кетган самолёт қолдиқларини бориб кўра олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG