Линклар

Украина ҳукумати самолёт ҳалокатини халқаро экспертлар тергов қилиши керак, демоқда


Украина самолёт Бук-М1 русумидаги ракета тизими ёрдамида уриб туширилганига ишончи комил, дея таъкидлади бош вазир Яценюк.

Украина самолёт Бук-М1 русумидаги ракета тизими ёрдамида уриб туширилганига ишончи комил, дея таъкидлади бош вазир Яценюк.

Украина ҳукумати Малайзия йўловчи самолёти ҳалокати юзасидан тергов ваколатини халқаро экспертларга бериши ва бунда Ҳолландия жараёнга етакчилик қилиши лозимлигини билдирди.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк бугун қилган чиқишида Киев расмийлари “Ғарбдаги ҳамкорларига” 17 июль куни уриб туширилган самолётга доир терговни муваофиқлаштириш имконии беради, дея таъкидлади.

Украина “барча жасадларни Амстердамга транспортация қилишга” тайёр, деди Яценюк.

Унинг айтишича, фожиа жойидан 298 йловчидан 272 нафарининг жасади топилган. Сўнгги хабарларга кўра, ҳолландиялик экспертлар гуруҳи Торез шаҳарчаси яқинида жасадлар солинган рефрижиарторларни кўздан кечира бошланган.

Украина самолёт Бук-М1 русумидаги ракета тизими ёрдамида уриб туширилганига ишончи комил, дея таъкидлади яна Яценюк.

XS
SM
MD
LG