Линклар

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги алюминий заводида террор фитнаси фош қилинганини айтмоқда


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги террор фитнаси фош этилгани тўғрисида апрель ойида эълон қилган эди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги террор фитнаси фош этилгани тўғрисида апрель ойида эълон қилган эди.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг алюминий заводида террорчилик фитнасига доир терговни якунлаганини айтмоқда.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Турсунзода шаҳридаги ТАЛКО ширкатида террор ҳуружини амалга ошириш ниятида гумон қилинаётган етти шахс иши Олий судга юборилган. Бу иш юзасидан маҳкаманинг қачон ўтказилиши яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон билан чегарадош туманда жойлашган ТАЛКО ширкати Марказий Осиёдаги энг йирик алюминий заводидир. Ички ишлар вазирлиги террор фитнаси фош этилгани ва етти киши ҳибсга олингани тўғрисида апрель ойида эълон қилган эди.

ТАЛКО ширкатининг ўз исмини ошкор қилишни истамаган ходими, Озодлик билан суҳбатда, гумонланувчиларнинг тўрт нафари завод ишчиси эканини билдирди.

Тожикистондаги энг йирик саноат иншоотида 10 мингга яқин одам ишлайди ва унинг фаолиятини Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон шахсан назорат қилади.

XS
SM
MD
LG