Линклар

Қирғизистон-Тожикистон чегара чизиғининг ярми аниқланмаган


Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг эксклавлари можароларга сабаб бўлиб келади.

Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг эксклавлари можароларга сабаб бўлиб келади.

Қирғизистон ҳукумати мамлакатнинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара чизиқларини аниқлаш ишларини якунлаш учун ҳали кўп вақт талаб қилинишини айтмоқда.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Абдираҳман Маматалиев 21 июль куни Интерфакс агентлигига берган интервьюсида 1378 километрлик ўзбек-қирғиз чегарасининг тахминан 73 фоизи, яъни 1007 километри делимитация қилинганини билдирди.

Айни патйда, унинг айтишича, 970 километрлик қирғиз-тожик чегарасининг деярли ярми аниқланмасдан қолмоқда.

Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг эксклавлари маҳаллий аҳоли ва чегарачилар ўртасидаги можароларга сабаб бўлиб келади.

10 июль куни Тожикистоннинг Ворух эксклави устида чиққан сўнгги жанжалда бир тожикистонлик ҳалок бўлиб, етти нафари жароҳатланди.

Қирғизистон расмийларига кўра, бу ҳодисада бир қирғиз чегарачиси жароҳатланиб, касалхона ётқизилган.

Икки мамлакат бир неча ойдан бери Ворух устида жанжаллашиб келади.

XS
SM
MD
LG