Линклар

logo-print

ЎзФФ Равшан Эрматовга ФИФА олтин медали берилганини инкор этди


ЖЧ-2014дан қайтган Равшан Эрматовнинг Тошкент аэропортида кутиб олиниши.

ЖЧ-2014дан қайтган Равшан Эрматовнинг Тошкент аэропортида кутиб олиниши.

Ўзбекистон Футбол федерацияси Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган Равшан Эрматов ФИФАнинг олтин медалига сазовор бўлгани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

Федерация тарқатган маълумотда айтилишича, ФИФА томонидан Жаҳон чемпионатига ҳакамлик қилган барча бригадаларга эсдалик медаллари топширилган. Бироқ бу медалларнинг финал муосбақасига ҳакамлик қилгани учун бериладиган олтин медалга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Бундан аввалроқ ахборот агентликлари Бразилияда ўтган чемпионатда энг яхши ҳакамлик қилгани учун ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовга ФИФА олтин медали топширилгани ҳақида хабар тарқатган эди.

XS
SM
MD
LG