Линклар

logo-print

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ниятини билдирди.

Ўзбекистон матбуотининг хабар беришича, бу мақсадда Тошкент Европа Комиссияси молиявий кўмагида тайёргарлик ишлари олиб боришни режалаштирган. Биринчи босқичда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши юзасидан музкоаралар олиб борувчи гуруҳнинг профессионал даражасини кўтариш юзасидан бир қатор тадбирлар амалга оширилади. Бу мақсад учун Европа Комиссияси 1 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади.

1995 йилда ташкил этилган Жахон савдо ташкилотига шу кунгача 155 давлат аъзо бўлган.

XS
SM
MD
LG