Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг аниқланган ҳудудлари юзасидан шартнома имзолаш борасида Жалолободда ўтган Тошкент ва Бишкек расмийлари учрашуви натижасиз якунланди.

Қирғизистон ҳукуматининг чегараларни аниқлаш бўйича махсус вакили Қурбанбай Искандеров музокараларда Қирғизистон чегаранинг 1003 километри, Ўзбекистон эса 701 километри аниқлаб бўлинганини иддао қилган. Бироқ 15 июлдан 18 июлгача давом этган музокараларда томонлар ягона фикрга кела олмаган ва шартномани имзолаш музокараларнинг кейинги босқичига қолдирилган.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси 1378 километрни ташкил қилади. Мазкур чегара чизиғида икки давлат ўртасида баҳсли бўлган 50 дан ортиқ ҳудуд борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG