Линклар

Қозоғистонлик талаба АҚШда 25 йилга қамалиши мумкин


Жоҳар Царнаев (ўнгда), Азамат Таяжаков (чапда) ва Дияс Кадирбаев (ўртада) Нью-Йоркда тушган сурат.

Жоҳар Царнаев (ўнгда), Азамат Таяжаков (чапда) ва Дияс Кадирбаев (ўртада) Нью-Йоркда тушган сурат.

АҚШда ўқиётган қозоғистонлик талаба Азамат Тажаяков Бостон марофонидаги террорчилик ҳаракати юзасидан олиб борилган терговга ҳалақит берганликда айбдор деб топилди.

Душанба куни АҚШ суди қозоғистонлик талаба террорчиликни содир этганликда айбланаётган Жоҳар Царнаевнинг рюкзагини яширгани ва бу билан терговга керакли далилларни йўқ қилишга урингани ҳақида қарор чиқарди.

Таяжаковга нисбатан суд ҳукми октябрда ўқилиши кутилмоқда. У 25 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.

2013 йил 15 апрелида Бостон марафонида содир этилган портлашда уч одам ўлган, 260 одам жароҳатланган. Портлашни содир этганликда ака –ука Жоҳар ва Тамерлан Царнаевлар гумонланган. Жоҳар полиция томонидан қўлга олинган, Тамерлан эса полиция билан отишма пайтида ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG