Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина шарқида бортида 298 одам бўлган Малайзия самолётининг уриб туширилишини қораловчи резолюцияни қабул қилди.

Резолюцияда Украинадаги қуролланган гуруҳлар самолёт қулаган ҳудудга халқаро текширувчилар ”хавфсиз, мустаҳкам, тула ва чекловсиз” бора олиши учун шароит яратиб бериши шартлиги таъкидланган.

21 июлда қабул қилинган мазкур резолюция Россия томонидан ҳам қўлланди. АҚШ ва иттифоқчилари Малайзия самолётининг уриб туширилишида россияпараст айирмачиларни айблаб келади.

АҚШ президенти Барак Обма Россияни Малайзиянинг самолёти уриб туширилган ҳудудга халқаро кузатувчиларнинг киришига ҳалақит қилаётган россияпараст гуруҳларга босим кўрсатишга чақирди.

“Россия ва президент Путин уларни тергов билан мажбурий ҳамкорлик қилиши учун бевосита масъулдир”, деди Обама 20 июль куни Оқ уйда сўзлаган нутқида.

XS
SM
MD
LG