Линклар

AI Ўзбекистон ҳукуматини Мурод Жўраевни қамоқдан озод этишга чақирди


Мурод Жўраев.

Мурод Жўраев.

Amnesty International (Халқаро амнистия) ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини 1994 йилдан бери қамоқда сақланаётган сиёсий маҳбус Мурод Жўраевни озод этишга чақирди.

21 июль куни эълон қилинган баёнотда қамоқда Мурод Жўраевнинг саломатлиги ўта жиддий равишда ёмонлашганидан ташвиш билдирилган. Ташкилот баёнотида ҳуқуқ фаолларининг Мурод Жўраев ишини халқаро меъёрларга асосланган ҳолда қайта кўриб чиқиш талаби 19 йилдан бери Ўзбекистон ҳукумати томонидан инобатга олинмай келинаётгани ҳам таъкидланган.

Ўзбекистон парламенти собиқ депутати¸ Қашқадарë вилоятидаги газга бой Муборак шаҳрининг собиқ ҳокими Мурод Жўраев 1994 йили ҳокимиятни ағдаришга уринганлик айби билан даставвал 12 йилга озодликдан маҳрум этилганди. Шундан сўнг унинг қамоқ муддати турли баҳоналар билан яна тўрт марта узайтирилган.

М. Жўраевга белгиланган сўнгги жазо муддати 2015 йилнинг 12 ноябрида тугаши керак.

XS
SM
MD
LG