Линклар

Фаластин расмийлари Исроил армияси 22 июль куни эрталаб Ғазо Секторига уюштирган ҳужум оқибатида етти киши, жумладан, бир оиланинг беш аъзоси нобуд бўлгани билдирди.

Бу билан Исроил ўз ҳудудига жанггарилар ракета отишини тўхтатиш учун 8 июль куни Ғазога ҳужумлар бошланганидан бери ўлган фаластинликлар сони 580 кишидан ошди.

Фаластин расмийларига кўра, ўлганларнинг аксарини тинч аҳоли ташкил қилади.

Қарама-қаршилик оқибатида 2 исроиллик фуқаро ва 27 аскар ўлган.

Айни пайтда Ғазодаги можарога барҳам бериш учун БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри Миср пойтахти Қоҳирада юқори дарада дипломатик музокараларни бошлади.

XS
SM
MD
LG