Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:41

Фарғонадаги қишлоқ спорт майдончасини туман ҳокимияти тортиб олди


Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги Жалоер қишлоғида яшовчи бир гуруҳ ёшлар номидан OzodMirkofonга қўнғироқ қилган Улуғбек қишлоқдаги ягона футбол майдони туман ҳокими буйруғи билан собиқ ҳарбийга расмийлаштириб берилганини айтди.

Улуғбек футбол майдонига бетон фундамент қуйиб қўйилгани ва тез орада у ерда қурилиш бошланишидан хабардор эканини айтмоқда.

- Қишлоқ ёшлари спорт билан шуғулланиш имконидан маҳрум бўлди. Ҳокимият бу стадион документальный қилиб қурилмаган, деб тортиб олди. Бизни қишлоқдан бўлмаган бегона бир ҳарбийга сотиб юборибди, дейишяпти, - дейди Улуғбек.

Унга кўра, 150дан зиёд оила яшайдиган қишлоқ ёшларининг Фурқат тумани ҳокимиятига қилган мурожаатлари натижа бермаган.

- Президент топишириғи билан ҳарбийга уй берилиши керак, деб олинди дейишяпти ҳокимиятдагилар. Шу натижада, болалар спорт майдонисиз қолди, - дейди Улуғбек.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:38 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG