Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:12

Кобул аэропорти яқинидаги ҳужумда тўрт непаллик нобуд бўлди


Кобул халқаро аэропорти яқинида амалга оширилган худкуш ҳужумда тўрт нафар непаллик қўриқчи нобуд бўлди.

Буни Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Озодликка маълум қилди.

Афғонистон Ички ишлар вазири ўринбосари генерал Муҳаммад Аюб Салангига кўра, худкуш портловчи моддалар ортилган мотоциклни Афғонистон ҳукуматининг хорижлик маслаҳатчилари жойлашган мажмуанинг кириш қисмида портлатган.

Худкуш ҳужум оқибатида яна олти киши яраланган.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид ҳужумни толиблар амалга оширганини иддао қилди.

Бу Кобул аэропорти яқинидаги хавфсизлик иншоотларига қарши бир ҳафта ичида уюштирилган иккинчи худкуш ҳужумдир.

XS
SM
MD
LG