Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Тожикистонга сафар қилади


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар (ТИ) вазири Абдулазиз Комилов 30-31 июль кунлари ишчи ташрифи билан Душанбега боради.

Тожикистон ҳукуматидаги манбага таяниб ASIA-Plus мустақил ахборот агентлигининг хабар қилишича, ташрифдан мақсад Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИ вазирлари кенгаши йиғилишига қатнашишдан иборат.

Душанбега ташрифи давомида Абдулазиз Комиловнинг тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Аслов билан учрашиши режаланган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига ҳозир Тожикистон раислик қилмоқда.

ШҲТнинг жорий йил Тожикистонда ўтган аввалги ҳамма йиғилишларида Ўзбекистон томони вазирлик ва ташкилот раҳбарлари ўринбосарлари даражасида иштирок этган.

Шу боис Абдулазиз Комиловнинг ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларда муҳим воқеа сифатида кўрилмоқда.

Тожикистоннинг мунозарали Роғун ГЭСи лойиҳаси Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари совуқлашишига сабаб бўлиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG