Линклар

logo-print

Озодликнинг Тошкент бюроси собиқ раҳбари Азиз Жўраев оламдан ўтди


Азиз Жўраев (тик турганлар орасида чапдан саккизинчи) Озодликдаги ҳамкасблари даврасида.

Азиз Жўраев (тик турганлар орасида чапдан саккизинчи) Озодликдаги ҳамкасблари даврасида.

Таниқли филолог олим, профессор Азиз Жўраев 53 ëшида Тошкентда узоқ давом этган касалликдан сўнг оламдан ўтди. Ўзбекистондаги диалектология ва ўзбек тилидаги жараëнлар ҳақида фундаментал тадқиқотлар қилган Азиз Жўраев 1999 йилдан 2003 йилгача Озодликнинг Тошкентдаги бюросида бошлиқ бўлиб ишлаганди.

Таниқли филолог олим, профессор Азиз Жўраев 53 ëшида Тошкентда узоқ давом этган касалликдан сўнг оламдан ўтди. Ўзбекистондаги диалектология ва ўзбек тилидаги жараëнлар ҳақида фундаментал тадқиқотлар қилган Азиз Жўраев 1999 йилдан 2003 йилгача Озодликнинг Тошкентдаги бюросида бошлиқ бўлиб ишлаганди.

Азиз Жўраев Озодлик бюросида ишлаган даврда Тошкент ва вилоятларда мухбирлар тармоғи ташкил қилинди.

А. Жўраев Озодлик лавҳалари тилининг аниқ ва тушунарли бўлиши ҳамда мухбирларнинг ўз материалларини сиëсий мухолифат таъсиридан ҳоли қилиши учун ҳаракат қилди.

Айни пайтда филолог олим сифатида эътироф қилинган Азиз Жўраевнинг матбуот ҳақидаги тушунчалари ҳар доим ҳам илғор бўлмагани кузатилди.

Азиз Жўраевни яқиндан билган тошкентлик таҳлилчи Анвар Назировга кўра, марҳумнинг қобилияти сиëсатда эмас, балки илмий тадқиқотларда самара берган:

- Асосий яхши томони бу ташкилотчилик эмас. Азиз ака радио ишлари билан эмас, балки илмий ишлар билан машҳур бўлган. Ўзбек тилини тарғиб қилиш ва лотин алифбосига ўтиш билан боғланган эди ҳаëтининг сўнгги йиллари! Ҳар бир инсон уз жойида бўлиши керак экан, Азиз акани жойи радио эмас, сиёсат эмас, илм эди. Фан ва ирфон учун яратилган инсон эдилар. Характерлари оғир эди... бу факт. Лекин охирги йиллари анча ўзгардилар, анча. Озодликда ишлагани учун лаганбардорларимиз Жўраевни ишсиз колдиришди ва охири ўлимига сабаб бўлди¸ - дейди суҳбатдош.

А. Жўраевнинг шогирдларидан бири, филолог тадқиқодчи Шаҳноза Тўрахўжаеванинг Озодликка айтишича, марҳум мамлакатда лотин алифбосига ўтиш жараëнининг якунланиши учун тиришган:

- Охирги марта ўтган йил ноябрь ойида китоб кўргазмасида учратгандим домлани. Янги чоп этилган имло луғатлари борасида фикр билдира туриб, "энди ўзбеклар икки имлони ҳам параллел ишлатавериши керак, айни вазиятда бундан маъқулроқ йўл йўқ, фақат имло қоидаларини такомиллаштириб, баҳсли масалаларга тезроқ нуқта қўйилмаса, миллат саводсизлигининг оқибатлари асрларга татигулик бўлиши тайин" деб огоҳлантирганди домла раҳматли¸ - дейди Шаҳноза Тўрахўжаева.

Сешанба куни Азиз Жўраевни сўнгги йўлга кузатиш маросимида иштирок этган тошкентлик таҳлилчи Анвар Назировга кўра, марҳум лотин ëзувига мутлақ ўтиш борасида умрининг охирига қадар иш олиб борган:

- Ўзбек тилининг аҳволи домла учун энг долзарб муаммо эди. Азиз аканинг фикрича, охирги йилларда ўзбек тилига бағишланган илмий ишлар камайган. "Ҳалигача лотин алифбосига тугал ўтмаганимиз эса миллатимиз учун анча катта зарар этказиши мумкин келажакда", деб таъкидлар эди. Тошкент Миллий Университети қошидаги ўзбек адабиёти ва тили факультетининг оғир аҳволи Азиз акани доимо хавотирга солар эди. Ушбу факультет ва унинг раҳбари илмий ишлар ўрнига, порахўрлик, маҳаллийчилик, лаганбардорлик билан овора бўлиб, профессионал олимлар, алоҳида чет элда ишлаган олимларни ишдан четлаштириб, бункерлар орқали пора билан абитуриентларни ўқишга киргизиш билан овора бўлганига домла жиддий қаршилик қилган. Ўзбек тили ролини ошириш, ушбу йўналишда халқаро илмий лойиҳалар қилиш, лотин алифбосига 100 фоиз ўтишни тезлаштириш - шунга ўхшаган муаммолар Азиз ака учун муҳим мақсадларга айланган эди. Қўрқоқ давлат 2005 йилдан сўнг Азиз Жўраевни умуман ишсиз қолдириб, оғир аҳволга туширгани домлага ёмон таъсир қилди. Қандли диабет ва бошқа касалликлар депрессияга тушган олимни охири орамиздан олиб кетди. Характерлари мураккаб бўлса ҳам, бунақа ўзбек тили учун куядиган олимлар ҳозир йўқ филолог-тилшунос олимларимиз ичида! Охирги ўзбек диалектологи эдилар. Оллоҳ ўзи раҳмат қилсин. Жойлари жаннатда бўлсин¸ - дейди Анвар Назиров.

Азиз Жўраев қўлида таҳсил олган филолог Шаҳноза Тўрахўжаева марҳумнинг педагогик фаолиятини таҳсинга сазовор, деб билади:

- Ҳеч кимникига ўхшамаган, қизиқ дарс ўтиш услуби бор эди. У кишининг маърузаларидан кейин кўпчилик талабаларнинг дунёқарашида катта ўзгаришлар содир бўлганига гувоҳман. "Психолингвистика", "Социолингвистика", "Ареал тилшунослик" каби атамаларни илк бор Азиз Жўраевдан эшитгандик (ваҳоланки, 5-курс талабаси эдик!). Яна феноменал хотира эгаси эди, - дейди суҳбатдош.

Азиз Жўраев университетни тугатганидан кейин тилшунослик соҳасида докторлик диссертациясини ëқлаб, энг ëш профессор бўлган олим сифатида эсланади.

Хўжандлик журналист Равшан Шамснинг айтишича, Азиз Жўраев тарафсиз ва мўътадил журналистика яратишга уринган:

- Ўзбекистонда тилшунослик бўйича энг ëш олим, жуда ҳам камсуқум ва назокатли инсон эдилар. Озодлик Ўзбекистонни дўзах қилиб кўрсатмоқда¸ расмий Тошкент эса жаннат қилиб тасвирлайди, мен бунинг ўртасини кўрсатишга эришишим керак", дер эдилар. Қанчалик уддаладилар - халқ билар. Аммо бир инсон сифатида яхши хотиралар қолдирган йигит эди. Оллоҳ у дунë саодатини насиб этган бўлсин¸ - дейди журналист Равшан Шамс.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG