Линклар

logo-print

Малайзия самолёти йўловчиларининг жасадлари Харьков шаҳрига етиб келди


Украина шарқида уриб туширилган Малайзияга қарашли самолёт йўловчиларининг жасадлари ортилган вагонлар Харьков шаҳрига етиб келди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, 280 нафар одамнинг жасади бўлган рефережератор вагонлар 22 июль куни туш пайтида Украина ҳукумати назорат қилаётган Харьковга етиб келган.

17 июль куни “Боинг-777” уриб туширилган пайтда самолёт бортида ўнга яқин мамлакатнинг 298 фуқароси бўлган.

Украина ва Ғарб расмийлари Malaysia Airlines ширкатининг МН-17 рейси бўйича учаётган самолёт Россия тарафдори бўлган айирмачилар томонидан уриб туширганини тасдиқловчи жиддий далиллар борлигини айтмоқда.

Уриб туширилган самолёт йўловчиларининг аксари Нидерландия фуқароси бўлган.

XS
SM
MD
LG