Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:19

АҚШ Давлат котиби Мисрда Ғазо урушини тўхтатишни муҳокама қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри ва Миср Президенти А.Ф.Ал-Сиси, Қоҳира ш., 2014 йил 22 июль.
АҚШ Давлат котиби Ж.Керри ва Миср Президенти А.Ф.Ал-Сиси, Қоҳира ш., 2014 йил 22 июль.

Исроил ва Ҳамас ўртасида Ғазо Секторида бораётган жангларни тўхтатиш мақсадида АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қоҳирада Миср расмийлари билан музокара ўтказди.

Миср Ташқи ишлар вазири Сами Шукри билан музокарадан кейин сўзлаган Керри Мисрнинг оташкесим ташаббуси бир неча ҳафтадан бери давом этаётган уруш ҳаракатларини тўхтатишга асос бўлишини урғулади.

Давлат котиби Ҳамасни Миср ташаббуси доирасида музокаралар бошлашга рози бўлишга чақирди.

Ўтган ҳафта Исроил Миср ташаббусини қабул қилган. Бироқ Ҳамас оташкесимга рози бўлмаган эди.

Исроил ўз ҳудудига жанггарилар ракета отишини тўхтатиш учун 8 июль куни Ғазога ҳужумлар бошланганидан бери ўлган фаластинликлар сони 600 кишидан ошди.

Фаластин расмийларига кўра, ўлганларнинг аксарини тинч аҳоли ташкил қилади.

Қарама-қаршилик оқибатида Исроилнинг икки фуқароси ва 27 аскари ўлган.

XS
SM
MD
LG