Линклар

Владимир Путин "ноқонуний" кўча намойишлари учун жазони кучайтирди


Россия Президенти Владимир Путин кўча намойишлари уюштириш ва ўтказиш тартибини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш ҳақидаги қонун лойиҳасига имзо чекди.

Кремлнинг Интернетдаги сайтида намойишлар ўтказиш тартибини олти ой мобайнида икки мартадан кўп бузганлик учун янги қонунга мувофиқ, 600 мингдан 1 миллион рублгача жарима солиниши билдирилган.

Мазкур қонунни бузганлик учун белгиланган энг оғир жазо беш йилгача озодликдан маҳрум этишдир.

Қонунда “оммавий тартибсизликлар келиб чиқишининг олдини олиш ва тўхтатиш” мақсадида намойиш пайтида полиция тўсиқлар ўрнатишига рухсат бериш назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG