Линклар

Бағдоддаги худкуш ҳужумдан камида 21 киши нобуд бўлди


22 июль оқшомида Ироқ пойтахти Бағдодда амалга оширилган худкуш ҳужум натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди, 35 киши яраланди.

Полиция маълумотларига кўра, портловчи модда тўла автомобилни бошқарган худкуш Бағдоднинг Хазимия мавзесидаги полиция назорат-ўтказиш масканини нишонга олган.

Ҳалок бўлганларнинг 7 нафари мазкур масканда хизмат ўтаётган полициячилар бўлгани айтилмоқда.

Сешанба кунги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, аммо расмийлар унинг Ироқ ва Шом исломий давлати жанггариларидан бири амалга оширган бўлиши мумкинлигини эътибордан соқит қилмаяпти.

XS
SM
MD
LG