Линклар

БМТ Бош котиби Ғазодаги хунрезликка тез орада чек қўйилишига умид билдирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Яқин Шарққа қилган ўз сафари ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги жанглар “энг яқин келажак”да тўхтатилишига сабаб бўлишига умид ва ишонч билдирди.

Сешанба куни Қоҳирада музокаралар ўтказган АҚШ Давлат котиби Жон Керри эса ҲАМАС лидерларини юзага келган бўҳронни бартараф қилиш бўйича Миср раҳбарияти томонидан таклиф қилинган шартларни қабул қилишга чақирди.

Исроилнинг Ғазо минтақасида 8 июлдан буён олиб бораётган фаол жанговар ҳаракатлари натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, фаластинликлар орасида қурбон бўлганлар сони 600 дан ошиб кетди. Уларнинг кўпчилигини аёллар ва болалар ташкил қилади. Айни пайтда бу жангларда 29 нафар исроиллик ҳалок бўлгани, улардан 27 нафари ҳарбий экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG