Линклар

logo-print

Ўзбекистон журналистлари уюшмасига янги раис сайланди


Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг 22 июль куни Тошкентдаги Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган учинчи конференциясида Иброҳимжон Ҳалимбеков уюшма раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон расмий нашрлари хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, янги раис бундан аввал “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонасини бошқарган.

И. Ҳалимбеков қарийб ўн йил уюшмага раислик қилган Шерзод Ғуломовнинг ўрнини эгаллади.

Конференцияда, шунингдек, “Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёров журналистлар уюшмаси раис ўринбосари этиб сайланган.

XS
SM
MD
LG