Линклар

Малайзия учқичи қурбонлари жасади Ҳолландияга олиб келинди


Жасадларни Ҳолландияга юбориш олдидан ўтказилган ҳарбий кузатув.

Жасадларни Ҳолландияга юбориш олдидан ўтказилган ҳарбий кузатув.

Элликка яқин жасад солинган тобут бугун Ҳолландияга олиб келинди. Икки ҳарбий-транспорт учқичида олиб келинган ҳолландияликлар тобутини Айндҳовен ҳарбий базасида Ҳолландия қироли ва қироличаси¸ Бош вазир ва бошқа давлат арбоблари кутиб олди.

Харков аэропортида ўтказилган махсус маросимдан сўнг¸ 17 июль куни Украина шарқида уриб туширилган учқич қурбонлари жасадининг бир гуруҳи куннинг биринчи ярмида Ҳолландияга юборилди.

298 одам ҳаëтига зомин бўлган ушбу фожиа оқибатида нобуд бўлганларнинг 193 нафари Ҳолландия фуқароси ва шу муносабат билан мамлакатда миллий мотам эълон қилинган.

Россияпараст сепаратчилар назоратидаги Донецк ҳудудида уриб туширилган учқич йўловчиларидан 200 га яқини жасади музлатгич вагонларда кеча Харковга олиб келинди¸ қолган жасадларнинг қаерда¸ қандай аҳволда эканига оид аниқ маълумот йўқ.

Сўнгги хабарларга кўра¸ учқич ҳалокати сабабларини аниқлашда энг муҳим далил саналган қора қутилар айирмачилар томонидан Лондондаги Халқаро авиация агентлиги мутахассисларига юборилган.

XS
SM
MD
LG