Линклар

logo-print

АҚШ разведкаси Малайзия учқичининг айирмачилар томонидан адашиб уриб туширилганини айтмоқда


АҚШ разведкаси тақдим этган суратларда¸ йўловчи учқични уриб туширгани айтилаëтган зенит-ракета комплекси ҳаракати акс этган.

АҚШ разведкаси тақдим этган суратларда¸ йўловчи учқични уриб туширгани айтилаëтган зенит-ракета комплекси ҳаракати акс этган.

АҚШ разведка расмийлари¸ ўз ихтиëридаги далилларга таяниб туриб¸ бортида 298 одам бўлган Малайзия йўловчи учқичининг шарқий Украина ҳудудини назорат қилаëтган россияпараст айирмачилари томонидан уриб туширилганига ишонишларини билдирди.

АҚШ разведкаси жамоатчиликка тақдим этган сунъий йўлдош томонидан туширилган суратларда Малайзия учқичини уриб туширгани айтилаëтган зенит-ракета комплекси ҳаракатлари ва учқич қулаб тушган аниқ жой акс этган.

Учқич уриб туширилишида Россиянинг тўғридан-тўғри алоқаси борлиги ҳозирча аниқланмаганини айтаëтган АҚШ разведкаси¸ учқичнинг айирмачилар отган қуруқлик-ҳаво русумидаги SA-11 ракетаси уриб туширганини билдирди.

Айни пайтда¸ Вашингтон расмийлари Россиянинг Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаб келаëтгани учқич уриб туширилиши учун замин яратганини таъкидламоқда.

Бу фожиа учун билвосита масъулият Россия зиммасига тушишини таъкидлаган АҚШ президенти Обама¸ учқични уриб туширганларга қурол-яроғ¸ хусусан¸ ҳаво мудофааси учун зарур техникани Россия бергани¸ айирмачиларга ҳарбий тренинг бериш ҳам Россия мутахассислари иши эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG