Линклар

АҚШ разведкаси айирмачилар ихтиëрида бўлган ракета комплекси суратларини ëйинлади


АҚШ разведкаси ëйинлаган бу суратда¸ Малайзия учқичини уриб туширгани айтилаëтган зенит-ракета комплексининг шарқий Украина ҳудудида жойлашгани акс этган.

АҚШ разведкаси ëйинлаган бу суратда¸ Малайзия учқичини уриб туширгани айтилаëтган зенит-ракета комплексининг шарқий Украина ҳудудида жойлашгани акс этган.

АҚШ разведка расмийлари¸ ўз ихтиëридаги далилларга таяниб туриб¸ бортида 298 одам бўлган Малайзия йўловчи учқичининг шарқий Украина ҳудудини назорат қилаëтган россияпараст айирмачилари томонидан уриб туширилганига ишонишларини билдирди.

АҚШ разведкаси бундай хулосага олиб келган далилларни ҳам жамоатчиликка тақдим этди. АҚШ сунъий йўлдоши томонидан туширилган суратларда Малайзия учқичини уриб туширгани айтилаëтган зенит-ракета комплекси ҳаракатлари ва учқич қулаб тушган аниқ жой акс этган.

АҚШ разведкаси эълон қилган суратда¸ учқични уриб туширгани айтилаëтган ракета комплекси ҳаракати акс этган.

АҚШ разведкаси эълон қилган суратда¸ учқични уриб туширгани айтилаëтган ракета комплекси ҳаракати акс этган.

Учқич уриб туширилишида Россиянинг тўғридан-тўғри алоқаси борлиги ҳозирча аниқланмаганини айтаëтган АҚШ разведкаси¸ учқичнинг айирмачилар отган қуруқлик-ҳаво русумидаги SA-11 ракетаси уриб туширганини билдирди.

Айни пайтда¸ Вашингтон расмийлари Россиянинг Украина шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаб келаëтгани учқич уриб туширилиши учун замин яратганини таъкидламоқда.

Бу фожиа учун билвосита масъулият Россия зиммасига тушишини таъкидлаган АҚШ президенти Обама¸ учқични уриб туширганларга қурол-яроғ¸ хусусан¸ ҳаво мудофааси учун зарур техникани Россия бергани¸ айирмачиларга ҳарбий тренинг бериш ҳам Россия мутахассислари иши эканини таъкидлади.

22 июль кечқурун Ҳолландия Бош вазири Марк Рютте билан телефон орқали суҳбатлашган Обама ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг сешанба кунги учрашувида мазкур фожиага олиб келган ҳаракатларни қоралаш ва Украинани беқарорлаштириш учун масъул шахсларга қарши қўшимча санкциялар қўллаш жараëнининг бошланганини қўллаб-қувватлади.

АҚШ разведкаси берган бу суратда¸ учқич уриб туширилган ҳудуддаги Россия ҳарбийлари жойлашуви акс этган.

АҚШ разведкаси берган бу суратда¸ учқич уриб туширилган ҳудуддаги Россия ҳарбийлари жойлашуви акс этган.

АҚШ президент ва Ҳолландия Бош вазири Россиянинг Украина шарқидаги айирмачиларни қурол-яроғ билан таъминлаб келаëтгани ва Украина чегарасига янада кўпроқ қўшин олиб келаëтганига оид кучайиб бораëтган далиллар юзасидан хавотир билдирдилар.

Обама ва Рютте¸ Украина воқеалари¸ хусусан Россия Украинадаги вазиятни кескинлаштириш ҳаракатларини тўхтатмаса¸ унга нисбатан кескин чоралар қўллаш борасида АҚШ ва Европа ҳукуматлари позициясининг якдил бўлиб қолиши муҳим эканини таъкидладилар.

АҚШ сунъий йўлдоши учқичнинг қаердан уриб туширилганини ҳам аниқ суратга олган.

АҚШ сунъий йўлдоши учқичнинг қаердан уриб туширилганини ҳам аниқ суратга олган.

Айни пайтда¸ Харков аэропортида ўтказилган махсус маросимдан сўнг¸ 17 июль куни Украина шарқида уриб туширилган учқич қурбонлари жасадининг бир гуруҳи Ҳолландияга юборилди.

298 одам ҳаëтига зомин бўлган ушбу фожиа оқибатида нобуд бўлганларнинг 193 нафари Ҳолландия фуқароси ва шу муносабат билан мамлакатда миллий мотам эълон қилинган.

Россияпараст сепаратчилар назоратидаги Донецк ҳудудида уриб туширилган учқич йўловчиларидан 200 га яқини жасади музлатгич вагонларда кеча Харковга олиб келинди¸ қолган жасадларнинг қаерда¸ қандай аҳволда эканига оид аниқ маълумот йўқ.

Сўнгги хабарларга кўра¸ учқич ҳалокати сабабларини аниқлашда энг муҳим далил саналган қора қутилар айирмачилар томонидан Лондондаги авиация мутахассисларига юборилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG