Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти имзолаган янги фармонга мувофиқ¸ пойтахтда Тошкент Давлат стомотология институти таъсис этиладиган бўлди.

Расмий изоҳга кўра¸ янги институт Тошкент Тиббиëт академияси қошидаги Стомотология факультети базасида ташкил топади.

Тошкент Тиббиëт академияси ва бошқа олий тиббий ўқув юртларининг стомотология йўналишига ўқишга кирганлар¸ расмийларга кўра¸ сентябрдан фаолиятини бошлайдиган янги институтнинг илк талабалари бўлади.

Янги институт вақтинча Тошкент Тиббиëт академиясининг 3-клиникаси ҳудудида жойлашади. Келаси йилдан эса¸ институт учун ëтоқхона ва махсус ўқув корпусини қуриш ишлари бошланади.

Айни пайтда¸ Самарқанд¸ Бухоро ва Андижон Тиббиëт институтлари ва Нукус Педиатрия институти қошидаги стомотология факультетлари ҳам янги Стомотология институти филиалларига айланадиган бўлди.

Президент фармони билан¸ янги институт таркибида Стомотология ва жағ-юз жарроҳлиги илмий-амалий Маркази ҳам иш бошлайди.

XS
SM
MD
LG