Линклар

АҚШ Давлат котиби ва БМТ Бош котиби Қуддусда музокара ўтказмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ Бош котиби Бан Ки-мун билан.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ Бош котиби Бан Ки-мун билан.

Исроил ва Ғазо секторини назорат қилаëтган Ҳамас етакчиларини ўзаро ўт очишни тўхтатишга кўндириш мақсадида Қуддусга келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри¸ жараëнда айрим илгари силжиш мавжудлигини билдирди. Вашингтон дипломатлари раҳбари¸ айни пайтда¸ сулҳ ўрнатиш учун қилинадиган иш ҳали кўплигини ҳам эътироф этди.

Айни пайтда¸ Исроил президенти Шимон Перес билан учрашган БМТ Бош котиби Бан Ки-мун¸ Исроилнинг хавфсизлик хавотирларини тушунган ҳолда¸ Фаластинда тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилаëтгани ҳақида сукут сақлай олмаслигини таъкидлади:

- Ғазода 600 дан ошиқ фаластинлик ўлдирилди¸ 3000 га яқини жароҳатланди. Буларнинг аксарияти тинч аҳоли вакилларидир. БМТ Бош котиби сифатида мен бундай фожиа ҳақида жим туролмайман ва жим турмайман ҳам. Зўравонлик дарҳол тўхтатилиши лозим. Мулоқот бошланиши керак. Мен ҳозир можарога тортилган томонлар ўртасида мулоқот бошланиши учун ҳаракат қилаяпман¸ деди БМТ Бош котиби Исроил президенти билан учрашувдан сўнг.

Исроил ва Ҳамас кучлари ўртасидаги қуролли қарама-қаршилик кучайгани муносабати билан АҚШ ва ЕИ Исроилга учадиган парвозларни вақтинча бекор қилди. Исроилнинг Ҳамас билан музокара бошлашига босим ўлароқ кўрилаëтган бу қарор¸ Исроил раҳбарларининг эътирозига сабаб бўлди:

- Мен фаластинликлар отаëтган ракета боис¸ АҚШ ва Европадан Исроилга бўлаëтган парвозлар тўхтатилганидан афсусдаман. Бундай таҳдидга қарши жавоб¸ парвозларни тўхтатиш эмас¸ балки бу парвозларга хавф солаëтган ракеталарни тўхтатиш бўлади. Ракета отувчиларга нисбатан бундай юмшоқлик. Назаримда¸ бутун дунëдаги ҳаво қатновини таҳдидга қўяди¸ деди Исроил президенти Перес.


XS
SM
MD
LG