Линклар

logo-print

Украина айирмачиларни қўллаëтган Россия фуқароларига санкция жорий қилади


Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк.

Киев ҳукумати мамлакат шарқидаги айирмачиларни қўллаб-қувватлаëтган Россия фуқароларига нисбатан алоҳида санкциялар қўллашга тайëр¸ деди Украина Бош вазири Арсений Яценюк чоршанба куни:

- Украина Украинадаги террорчи ва сепаратчиларни бевосита ëки билвосита қўллаëтган ҳар бир Россия паспорти эгасига нисбатан жазо чоралари қўллайди. Мен келаси 10 кун ичида Украинадаги террорчиликни қўллаб¸ уларга пул бериш орқали мамлакатимиз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига дахл қилаëтган Россия фуқаролари ва юридик шахслари рўйхатини парламентга тақдим этишга оид кўрсатма бердим¸ деди бугунги ҳукумат йиғинида Яценюк.

Бу рўйхатни ҳозирлаш бўйича тузилган махсус қўмитага Украина Ички ишлар вазирлиги¸ Адлия¸ Иқтисод ва Молия вазирликлари расмийлари киритилган. Бу қўмита Қрим ярим оролининг Россия томонидан аккенсия қилинишини қўллаган ширкат ва шахсларни ҳам санкцияга тортилганлар рўйхатига киритиш ҳақида кўрсатма олган.

Айни пайтда¸ пайшанба куни Европа Иттифоқи санкцияларига тортилган Россия ва Украина фуқаролари¸ ҳамда ширкатларининг янги рўйхати эълон қилинади. Бу рўйхатда Путинга яқин олигархлар Алишер Усмонов ва Роман Абрамович номи борлиги тахмин этилмоқда.

XS
SM
MD
LG