Линклар

logo-print

Украина аксил-террор амалиëтлари матбуот хизмати¸ мамлакат шарқидаги сепаратчилар Су-25 русумли икки самолëтни уриб туширганини маълум қилди.

Украин армиясига қарашли икки қирувчи учқичнинг уриб туширилганини Миллий хавфсизлик кенгаши расмийси ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ бу ҳақда айирмачилар қўмондони ижтимоий тармоқлар орқали хабар тарқатган эди.

Айтилишича¸ Дмитровка посëлкасидаги амалиëтларга ҳаводан туриб ëрдам берган иккала самолëт учувчиси катапульта қилишга улгурган.

Украина қирувчи учқичлари ўтган ҳафта Малайзия йўловчи самолëти қулаб тушган айни ҳудудда уриб туширилди.

Кун сайин кўпайиб бораëтган далиллар¸ 300 га яқин йўловчи билан ҳавода портлаб кетган бу учқичнинг ҳам россияпараст айирмачилар томонидан уриб туширилганини кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG