Линклар

Хитойнинг ўлат чиққан шаҳарчасида карантин жорий этилди


Қора ўлат бактерияси.

Қора ўлат бактерияси.

Бир одам қора ўлатдан ўлганидан сўнг Хитой шимол-ғарбидаги Юмен шаҳарчасида яшовчи 30 минг аҳолининг ўз уйини тарк этиши расман тақиқланди.

Шаҳарга элтувчи йўллар¸ айтилишича¸ полиция томонидан тўсиб қўйилган ва Юменга ташқаридан кириш ҳам тақиқланган.

Бу шаҳарчага яқин жойлашган посëлкаларда ҳам карантин эълон қилинган.

Хитой матбуотининг ëзишича¸ июль ойи бошида итига ўлиб ëтган суғур гўшти едирган 38 яшар эркак ўша куннинг ўзида иситма билан касалхонага ëтқизилиб¸ 16 июль куни нобуд бўлган ва унга қора ўлат ташхиси қўйилган.

Ҳозирга қадар шаҳарча аҳолисидан 151 одам қора ўлат юққанлик гумони билан изоляция қилинган ва улар врачлар назорати остида қолмоқда. Маҳаллий матбуотга кўра¸ уларнинг бирортасида ҳозирча ўлат аломатлари кўрилмаган.

XS
SM
MD
LG