Линклар

logo-print

БМТ: Ғазода сулҳ ўрнатилиши ҳаёт-мамот масаласидир


БМТнинг инсонпарварлик масалалри бўйича мутасаддиси Ғазода вазият ёмонлашаётгани боис, урушаётган томонлар ўт очишни тўхтатиш борасида келишиб олишлари ҳаёт-мамот масаласидир, демоқда. БМТ вакили Валери Амос 24 июль куни қилган чиқишида зўравонлик ичида қолган тинч фуқароларни ҳимоя қилиш энг устувор масаладир, дея баён қилди.

Токиода ўтказилаётган БМТ анжуманида гапирган Амос Ғазодаги “вазият даҳшатли, жуда даҳшатли” тус олди, дея таъкидлади.

23 июль куни ҲАМАС гуруҳи етакчиси Холид Машъал 16 кундан бери давом этаётган Исроил билан қарама-қаршиликни тўхтатиш учун сулҳ тузиш таклифини рад қилди. Машъал Исроил саккиз йилдан бери жорий қилган Ғазо қамалини олиб ташламагунча, сулҳга борилмаслигини таъкидлади.

Машъалнинг баёноти Исроил Ғазода ҳаво ҳужумлари ҳамда қуруқликдаги амалиётни давом эттираётган пайтда эълон қилинди.

Шу ой бошроғида Исроил ҳаво ҳужумларини бошлагандан бери 680дан ошиқ фаластинлик ва 34 яҳудий фуқароси ҳалок бўлди.

23 июль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Исроил ҳарбий операцияси пайтида қонунларнинг бузилганига доир иддаолар юзасидан тергов ўтказишга доир Фаластин томонидан ишлаб чиқилган резолюцияни қабул қилди.

XS
SM
MD
LG