Линклар

Самолёт ҳалокати қурбонлар жасадлари Украинадан Ҳолландияга жўнатилмоқда


Дастлабки 40 жасад кеча иккита ҳарбий самолётда Ҳолландиянинг Айндҳовен шаҳрига олиб келинди.

Дастлабки 40 жасад кеча иккита ҳарбий самолётда Ҳолландиянинг Айндҳовен шаҳрига олиб келинди.

Украина ҳудудида уриб туширилган Малайзия йўловчи самолёти қурбонлари жасадларининг қолгани бугун Ҳолландияга юборилади. Дастлабки 40 жасад кеча иккита ҳарбий самолётда Ҳолландиянинг Айндҳовен шаҳрига олиб келинди.

Уларни қурбонларнинг мингга яқин қариндош ва дўстлари, Ҳолландия Қироли Виллем-Александр ва Қироличаси Максима, Бош вазир Марк Рутте, ҳамда ҳалокатда фуқаролари қурбон бўлган бошқа давлатлар вакиллари кутиб олди.

Аэропортда фуқаролари ҳалок бўлган 11 давлатнинг байроғи туширилган ҳолда, бутун Ҳолландия бўйлаб қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

24 июль куни Ҳолландияга яна 74 жасаднинг олиб келиниши кутилмоқда.

Айни пайтда, Украина армияси вакиллари 23 июль куни мамлакат шарқида уриб туширилган ҳукумат кучларига қарашли иккита самолёт Россия ҳудудида отилган ракеталардан нишонга олинганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG