Линклар

Москва Украина жанговар учқичлари Россиядан отилган ракеталар нишонига айланганини инкор қилмоқда


СУ-25.

СУ-25.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинага қарашли иккита ҳарбий самолёт Россия ҳудудидан отилган ракеталардан уриб туширилганига доир Киев ҳукумати иддаоларини инкор қилмоқда.

Украина Миллий хавфсизлик кенгаши мамлакат шарқидаги Донецк вилоятида 23 июль куни уриб туширилган Су-25 жанговар учқичлари Россия ҳудудидан отилган ракеталар нишонига айланганини баён қилди.

Интерфакс агентлиги 24 июль куни исми келтирилмаган мудофаа вазирлиги расмийсининг “Малайзиянинг Boeing 777 ҳалокатидан жамоатчилик диққатини чалғитиш учун қилинаётган Киев расмийларининг ҳаёлпарастлигини ҳарбий афоризмлар Қизил китобига киритишга арзийди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

АҚШ Давлат департаменти Украина иддаолари тасдиқаланадиган бўлса, бу “Россия қўллаб-қувватлаётган айирмачилар Москва томонидан тақдим қилинаётган мукаммал ер-ҳаво русумидаги қуроллардан фойдаланаётганига яна бир далил бўлади”, дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG