Линклар

Европа Украина суверенитетига дахл қилаётган Россия банкларига жазо қўллайди


24 июль куни ғарб матбуотида пайдо бўлган хабарларга кўра, Европа Иттифоқи дипломатлари бугун Россияга қарши жорий қилиши кутилаётган санкциялар доирасига Россия банкларига нисбатан кенг қамровли чекловлар киради.

"The Financial Times" газетасининг хабар қилишича, шарқий Украинадаги бўҳронга ҳисса қўшаётган Россияга нисбатан навбатдаги санкциялар Россия банкларининг Европа молиявий бозорида акциялар билан савдо қилиш имконидан маҳрум қилиши мумкин.

Бу санкцилар Қўшма Штатлар 16 июль куни Россиянинг Газпромбанк ва Внешэкономбанк банкларига қўллаган жазо чораларидан ҳам кучлироқ бўлади ва улушларининг 50 фоизидан кўпроғи давлатга қарашли бўлган банкларнинг барчасини нишонга олади.

Бугун эълон қилиниши кутилаётган санкциялар жумласидан, шунингдек Украинадаги бўҳрон ва Россия тарафидан Қримнинг аннексия қилинганига ҳисса қўшгани учун виза чеклови жорий қилиинган шахслар рўйхатининг кенгайтирилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG