Линклар

Афғонистонда финляндиялик икки аёл отиб ўлдирилди


Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида хорижий нодавлат ташкилотининг икки ходими ўлдирилди. Ҳирот вилояти ҳокими Файзулло Воҳидийнинг Озодликка айтишича, 24 июль куни отиб кетилган аёлларнинг иккаласи ҳам Финляндия фуқароларидир.

Воҳидийга кўра, улар IAM номли нодавлат ташкилоти ходимлари бўлган ва Ҳиротда руҳий муаммолари бўлган беморларни даволаш билан шуғулланган. Финляндия фуқаролари пайшанба куни таксида кетаётган пайтда мотоцикл минган икки шахс уларга қарата ўт очган.

Қотиллик учун ҳеч бир гуруҳ масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин бу аёллар ишлаган ташкилотга тўрт йил аввал Толибон ҳужум уюштириб, саккиз нафар хориж фуқаросини ўлдирган эди.

XS
SM
MD
LG