Линклар

logo-print

Қашқадарё, Сурхондарё ва Наманганда қуёш электр станциялари қурилиши мумкин


Ўзбекистоннинг аксар минтақалари бир неча йилдан бери электр қуввати билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолган.

Ўзбекистоннинг аксар минтақалари бир неча йилдан бери электр қуввати билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолган.

Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини қуриш жойлари айниқлаб олинди. Маҳаллий матбуотнинг хабар қилишича, қуёш электр станциялари Қашқадарё вилоятининг Гузар тумани, Сурхондарёнинг Шеробод тумани ва Наманган вилоятининг Поп туманида қурилиши мумкин.

CA-News агентлиги хабарига кўра, “энг кучли қуёш станциясини Навоий вилоятиннг Кармана туманида қуриш режалаштирилмоқда. Унинг қуваати 130 мегаваттни ташкил қилади”.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Паркент туманида ҳам экспериментал қуёш электростанцияси пайдо бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг аксар минтақалари бир неча йилдан бери электр қуввати билан боғлиқ муаммолар гирдобида қолган. Вилоятларнинг қишлоқ жойларида электр қуввати ёз ойларида ўта чекланган миқдорда берилади, қишда эса умуман электрсиз қоладиган минтақалар кўпаймоқда.

XS
SM
MD
LG