Линклар

logo-print

Украина Бош вазири Аресний Яценюк истеъфо берди. Яценюкнинг бу қарори коалицион ҳукуматдаги иккита йирик партия, президент Петро Порошенко парламент сайловларига тайёргарлик жараёнини бошлай олиши учун ҳукуматдан чиқишларини эълон қилиши ортидан қабул қилинди.

24 июль куни истеъфога кетишини эълон қилар экан Яценюк, энергия ва қуролли кучларга ажратилган бюджет маблағларини оширишга доир қонунни қабул қилмаган парламентни танқид остига олди.

“Коалиция парокандаликка учрагани ва ҳукумат фаолиятига тўсиқ ясалаётгани боис истеъфога ктишимни эълон қиламан”, деди Яценюк.

Бош вазир истеъфоси ортидан парламент раиси Александр Турчинов УДАР ва Свобода партияларидан бош вазир лавозимини эгаллаш учун “техникавий номзодни” илгари суришни сўради.

УДАР ва Свобода бугун коалицион ҳукуматдан чиққан парт иялардир.

XS
SM
MD
LG